"Реал" 18 ёшли "Барса" футболчисини ўз томонига оғдириб олмоқчи

"Барселона" ҳимоячиси Ксавье Муямба яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Voetbal International нашри тарқатган хабарга кўра, 18 ёшли голландиялик футболчига Европанинг бир қатор гранд клубларидан қизиқишлар мавжуд. "Реал", "Ювентус", "Интер" ва "Челси" шулар жумласидандир.

Муямба "Барса" сафига бундан бир йил муқаддам келиб қўшилган эди. Аммо, унга бирор марта ҳам асосий жамоада майдонга тушиш насиб этмади. У “Барселона U-19” жамоасида ўйнаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!