"Реал" 2,5 йилда илк бор меҳмондаги баҳсда кетма-кет 2 марта мағлубиятга учради

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Мадриднинг “Реал” клуби Лондонда “Тоттенхэм” меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида енгилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, “қироллик клуби” Ла Лиганинг ўтган турида сафарда “Жирона”га (2:1) ҳам имкониятни бой бериб қўйган эди. Шу тариқа Зинедин Зидан шогирдлари 2,5 йилда илк бор кетма-кет 2 марта сафар баҳсларида мағлубиятга учрашди.

Таъкидлаш лозимки, “Реал” сўнгги бор 2015 йилнинг март ойида “Атлетик” (0:1) ҳамда “Барселона” (1:2) жамоаларига кетма-кет мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!