Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча “Реал” Ла Лиганинг 34-тур учрашуви доирасида “Хетафе” меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекди.

Эътиборлиси, шу тариқа “қироллик клуби” 2012 йилдан буён илк бор Ла Лига доирасида “Хетафе”ни енга олмади. Бунгача “Реал” ушбу жамоани қаторасига 10та ўйиндан буён мағлубиятга учратиб келаётган эди.

Маълумот учун, “Реал” айни дамда 65 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Хетафе” эса 55 очко билан ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
26/04/2019 09:09
Реалда бу йил жуда куп нарса илк бор содир буляпти. Куп нарсалар узгаради, аник. Ишкилиб, яхши тарафга булсин.
махмуда Джураева
26/04/2019 09:09
Реалда бу йил жуда куп нарса илк бор содир буляпти. Куп нарсалар узгаради, аник. Ишкилиб, яхши тарафга булсин.