"Реал" 2021/22 йилги мавсум қанча фойда кўргани маълум

  • 13 сентябрь, 2022, 11:30
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ўзининг расмий сайтида 2021/22 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Tecno

12 сентябрь куни “қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес йиғилишда клуб акциядорларини сўнгги молиявий аҳволи ҳақида маълум қилди. Шу тариқа, “Реал”нинг соф фойдаси 13 миллион еврони ташкил қилди.

Переснинг таъкидлашича, клуб молиявий аҳволи яхши. COVID-19 туфайли йўқотишлардан сўнг клуб капитали секин-аста ўсиб бормоқда. Расмий ҳисоботга кўра, 2022 йил июнь ҳолатига кўра, "қаймоқранглилар"нинг соф бойлиги 546 миллион еврони ташкил этади, шундан 425 миллион евро клубга тегишли.

"Реал"нинг 2021/22 йилдаги фойдаси Испаниядаги пандемия чекловлари туфайли 400 миллион еврога камайганига қарамай, олдинги 12 ойга (69 миллион евро) нисбатан 10 фоизга ошиб, 722 миллион еврога етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!