"Реал" 31,5 млн еврога олган ҳимоячисини "Ювентус"га 20 млн еврога сотди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси данило фаолиятини “Ювентус”да давом эттиради. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаа берган маълумотларга кўра ҳар иккала клуб бразилиялик футболчининг трансфери бўйича деярли келишувга эришган ва уни расман эълон қилиш қолган холос. Унга кўра “кекса синьора” 25 ёшли футболчи учун “қироллик клуби”га 20 млн евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Данило “Реал” сафига 2015 йилда Лиссабоннинг “Порту” клубидан 31,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, Данило ўтган мавсум Испания Ла Лигасида жами 17та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!