“Реал”: Агар Холанд келмаса...
“Реал” раҳбарияти “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандга харидор бўлмоқда. Бироқ улар норвегиялик ҳужумчини қўлга кирита олмаган тақдирда захира вариантини ишга солишни режалаштириб қўйган.
Defensa Central нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” Холандни трансфер қила олмаса, жамоа етакчиси ва тўпурари Карим Бенземага янги шартнома таклиф қилади. Франциялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади.
Бенземанинг ўзи яқинда Холанд Мадридга келадиган бўлса, ўзи клубни тарк этишини таъкидлаган эди. Агар норвегиялик ҳужумчини олиш имкони бўлмаса, мураббийлар штаби олдинги чизиқда Карим Бензема ва Килиан Мбаппени ўйнатмоқчи.
Кейинги пайтда Карим Бензема ҳам тинимсиз гол урмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 36 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 32 марта ишғол қилди ва жамоадошларига 13 та голли пас узатди.
Фикрлар