"Реал" академияга мурожаат қилмоқчи

"Реал Кастилья" ҳужумчиси Уго Дуро мавсумнинг иккинчи ярмида асосий жамоада тўп суриши мумкин.

21 ёшли Испания терма жамоаси ҳужумчиси "Реал Б" жамоасининг айни дамдаги тўпурари ҳисобланади. У мавсумнинг ортда қолган қисмида 7 та ўйинда 5 та гол муаллифи бўлди.

Лука Йовичнинг "Айнтрахт"га кетиши сабаб мадридликлар янги форвард харид қилиш ўрнига академиядан футболчи олишни режалаштирмоқда.

"Реал" Дурони мавсум аввалида "Хетафе"дан ижарага олган эди. Бироқ клуб раҳбарияти энди испаниялик футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлақонли сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!