"Реал" алмаштириб бўлмас футболчиси билан шартнома узайтиради

Ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан шартномасини узайтиради.

“Marca” нашри хабарига кўра, франциялик футболчи клуб билан 2024 йилгача амал қиладиган янги битим имзолайди. Бенземанинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

"Реал" Мадрид президенти Флорентино Перес Каримни алмаштириб бўлмас футболчи деб ҳисоблайди. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам ҳужумчи борасида худди шундай фикрда. Бензема ҳам "Реал"да ҳолатидан мамнун ва келишувни узайтиришга қарши эмас.

Шу муносабат билан 2024 йилгача янги шартнома имзоланиши табиий ҳол сифатида қабул қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда тўртта ўйинда майдонга тушган ҳужумчи ўз ҳисобига тўртта голва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!