"Реал" Анчелоттига кераксиз бўлган дарвозабонни қанчага сотишини маълум қилди
"Реал" раҳбарияти дарвозабон Андрей Луниннинг нархини белгилаб берди. Унга кўра, Мадрид клуби украиналик посбонни саккиз миллион еврога сотишга тайёр.
Олдинроқ жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти энди Лунин унга керакмаслиги, чунки у майдонга тушган ўйинларда билдирилган умидларни оқламагани ҳақида хабар берилганди.
Андрей Луниннинг ўзи эса 2024 йилгача мўлжалланган шартнома якунигача “Реал”да қолишга умид қилмоқда.
Дарвозабон ўтган мавсум Ла Лигада жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришган.
Фикрлар