“Реал” Англиядан топ-мураббий олиб келади

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоа Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, клубни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда Matchdaycentral нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, испаниялик мутахассис икки асосий совринни қўлга киритган тақдирда жамоадаги фаолиятини якунлаш ва янги чақирув олиш вариантини истисно қилмаяпти.

Бундай натижа мураббий томонидан клубда амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий мақсади сифатида қаралмоқда.

Иккала мусобақада ҳам ғалаба қозониш мутахассиснинг “Арсенал”даги иш фаолиятининг ҳозирги босқичи учун мантиқий якун бўлиши мумкин.

Манба маълумотига кўра, испаниялик мутахассис атрофидаги вазиятни Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти диққат билан кузатмоқда.

Мадридликлар келажак учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда ва Микель Артетани жамоага бош мураббий сифатида олиб келиш масаласини ўртага қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!