"Реал" АПЛ клубига ўтганига ярим йил ҳам бўлмаган футболчини ўз сафида кўрмоқчи
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайшга "Реал" қизиқиш билдирмоқда.
Айтиш керакки, “қарғалар” 24 ёшли ярим ҳимоячини жорий қишки трансферлар даврида “Лион”дан 42 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
"Реал" ўтган ёзда ёш ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани сотиб олди ва ҳозирда "Монако" ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчоуамени кузатиб бормоқда. AS нашри хабарига кўра, Гимарайш ҳам “Реал”нинг асосий рўйхатида.
Бруно “Ньюкасл” сафида АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди.
Фикрлар