"Реал" АПЛдан футболчи олиб келмоқчи

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Ив Биссума "Реал" қизиқишлар доирасига тушди. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, "Қироллик клуби" Биссумани "Ренн" ҳавбеки Эдуардо Камавингага захира варианти сифатида кўрмоқда. 

Маълумотларга кўра, "Брайтон" футболчисининг трансферини мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи хоҳламоқда. АПЛ клуби футболчининг сотувидан камида 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!