“Реал” АҚШнинг 2017 йилдаги энг яхши футболчисини ўз сафида кўрмоқчи
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра мадридликлар раҳбарияти 19 ёшли АҚШлик футблчини ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган Гарет Бэйлнинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда. Айтиш лозимки, “қироллик клуби” президенти Флорентино Переснинг “Боруссия” раҳбарияти билан алоқалари жуда яхши ва шу боис ушбу келишув яқинлашиб келаётган мавсумлар оралиғида амалга оширилиши мумкин. Дортмундликлар эса Пулишичнинг трансферини 80 млн еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пулишич ўтган 2017 йил якунларига кўра АҚШда “Йил футболчиси” номига сазовор бўлган эди.