"Реал" аргентиналик мураббий билан музокара ўтказди

"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино "Реал" бошқарувига келиши мумкин.

Мадрид клуби раҳбарияти 48 ёшли мутахассисни Зинедин Зиданга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, агар "қаймоқранглилар" "Боруссия Мёнхенгладбах"ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмаса, унда клуб франциялик мутахассисни истеъфога чиқаради.

Почеттино "Тоттенхэм"ни 2014 йилдан 2019 йилгача бошқарган. "Шпорлар" унинг бошқарувида 2018/19 мавсумда Чемпионлар лигаси финалига етиб борган ва ҳал қилувчи баҳсда "Ливерпуль"га (0:2) мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!