"Реал" аргентиналик Роналду мухлисини жиддий кузатмоқда

"Реал" Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" футболчиси Алехандро Гарначони кузатиб бормоқда. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар берди. 

18 ёшли Гарначонинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади. У айни пайтда ҳафтасига 7 минг фунт стерлинг маош олади. Унга "Реал"дан ташқари "Ювентус" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, футболчи аргентиналик бўлишига қарамай, интервьюларидан бирида Криштиану Роналдуга мухлис эканини таъкидлаб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!