“Реал” “Арсенал” юлдузига даъво қиляпти
“Реал” янги мавсумда ҳимоя чизиғида етарлича муаммоларга дуч келмоқда. Жамоа сардори вазифасини бажариб келган марказий ҳимоячи Начо Фернандес кетганидан кейин унинг ўрнини тўлдирилгани йўқ.
Бир неча ҳимоячилар жароҳат туфайли сафдан чиқди. Бош мураббий Карло Анчелотти ярим ҳимоячиларни орқа чизиққа ўтказиш орқали муаммога ечим топишига тўғри келяпти.
Шу боис, “Қироллик клуби” келаси ёзда узоқ муддат ҳимоядаги муаммоларни ёпа оладиган ўйинчиларни олишга эътибор қаратади. Мадридликлар нишонидаги футболчилардан бири “Арсенал” вакили Вильям Салиба ҳисобланади.
TBR Football нашрининг ёзишича, “Реал” франциялик легионерни жиддий кузатяпти ва ёзда “канионирлар”га таклиф юборишни режалаштирган. Яқинда мадридлик скаутлар Англияга келиб, Салибанинг “Астон Вилла”га қарши учрашувини бевосита стадиондан кузатгани маълум бўлди.
23 ёшли Салибанинг лондонликлар билан шартномаси яна уч йил давом этиши белгиланган. Лекин бу трансферни 80 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳал қилиш имконияти борлиги айтилмоқда.
Фикрлар