"Реал" "Арсенал"га Себальоснинг нархини эълон қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг испаниялик ярим ҳимоячиси Дани Себальосни "Арсенал"га сотишга тайёр.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича “қироллик клуби” айни дамда мавсумни “канонирлар” сафида ўтказаётган 23 ёшли футболчисини 40 млн еврога баҳоламоқда. “Арсенал” раҳбарияти эса ушбу таклифни ўйлаб кўриш учун вақт сўраган. Уларнинг фикрича, Себальоснинг нархи бу қадар қиммат бўлиши мумкин эмас.

Айтиш керакки, “Реал” Себальосни 2017 йил “Бетис”дан 16,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум “Арсенал” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёзбириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!