"Реал" Асенсиони сотиб юбормоқчи
"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, “қироллик клуби” бош мураббийи Карло Анчелотти айни дамда испаниялик футболчини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти.
Юқоридаги манбага кўра, агар вазият ўзгармаса, “Реал” келаси ёзда Асенсиони сотиб юборади.
Марко Асенсио жорий мавсум "Реал" сафида 3 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларнинг барчасида захирадан майдонга тушди.
Фикрлар