AS нашри хабарига кўра, "Реал" марказий ҳимоячиси Серхио Рамос билан янги келишув бўйича келиша олишмаяпти.

Манбага кўра, футболчи ва клуб янги шартноманинг муддати ва маош масалаларида бир қарорга келиша олишганича йўқ.

"Қаймоқрангликлар" раҳбарияти 33 ёшли испанияликка маошлари пасайтирилган бир йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Ўз навбатида жамоа сардори ҳозирги маоши ўзгаришсиз қолган икки йиллик шартнома талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2021-йил ёзида якунига етади.

Жорий мавсумда Рамос Ла Лигада 22 та ўйинда майдонга тушиб 5 та гол киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hasan fanat pahtakor
21/02/2020 12:44
El Capitanoni hurmati kuchli u baribir Realda qoladi
Davron Jenjayev
21/02/2020 12:57
real xech qachon afsonalarini qadrlamnga bunga yorqin mosol cassilis
&
Asqar Xan
21/02/2020 10:15
Agarda ramos Dan ayrlsa real butunlay snadi ramos realni xaqiqiy yetakchsi VA capitani