Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамон “Атлетик» посбони Кепа Аррисабалагага қизиқиш билдирмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” 23 ёшли испаниялик дарвозабонни қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бунинг эвазига эса “Атлетик”га 20 млн евро беришга тайёр.

“Реал”нинг бундай тез қарорга келишига сабаб, футболчининг товон пули янада қимматлашмасидан аввалроқ уни қўлга киритиш бўлмоқда. Ўз навбатида Кепанинг ўзи ҳам тезроқ “Реал”га ўтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Аррисабалага жорий мавсум Испания чемпионатининг 12та учрашувида иштирок этган ва ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборган.