"Реал" "Атлетико" ҳимоячиси учун 60 млн евро тўлашга тайёр

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Хосе Хименес  шу шаҳарнинг бошқа бир жамоаси – “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” устози Зинедин Зидан 23 ёшли уругвайлик футболчини кўпдан буён кузатиб келмоқда. Франциялик мутахассиснинг фикрича Хименес “Реал” ҳимоясини кучайтира оладиган футболчи ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда “Реал” ушбу футболчини шартномасида кўрсатилган 60 млн евролик товон пулини тўлаб сотиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, ҳимоячи учун аслида бу маблағ ҳозирги трансфер бозорида юқори нархлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!