"Реал" "Атлетико"га Мадридда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди
Испания Ла Лигаси 13-туридан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Биринчи таймда Каземиро бурчак узатмасини Облак постига жойлаб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда Карвахалнинг супер зарбаси словениялик посбонга тегиб, дарвозага кириб кетди.
Ғалабадан сўнг, Зидан шогирдлари очколари сонини 23 тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. "Атлетико" эса 26 очко билан ҳамон 1-поғонада кетмоқда.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Модрич ўрнига Вальверде майдонга тушди.
- 86'
Лоди бурчак узатмасини амалга оширди. Ҳимоячилар биринчи!
- 84'
Родригонинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.
- 83'
Лемарнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 80'
Куртуа рақибнинг хавфли зарбасини қайтаришга эришди.
- 79'
Карвахаль ва Винисиус захирага олинди. Родриго ва Асенсио уларнинг ўрнида ҳаракат қилади.
- 76'
Саулнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 73'
Суарес ўрнига Кондогбия майдонга тушди.
- 70'
"Атлетико" барибир ҳужумга шошмаяпти.
- 67'
Тўпни уўлаб туриш кўрсаткичи 58-42. Мезбонлар фойдасига.
- 63'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Карвахаль супер зарба билан ҳисобни очди. Тўп оёққа мукаммал тушди.
- 62'
Льоренте сариқ карточка ишлаб олди.
- 60'
Фелиш ўрнига Сауль майдонга тушмоқда.
- 58'
Карвахаль рақибга нисбатан қоидани бузди.
- 55'
Лемар деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 52'
Рамоснинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
- 50'
Лоди сариқ карточка ишлаб олди.
- 47'
"Реал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 46'
Лемар сариқ карточка олди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 44'
Бенземанинг узатмасига Менди етиб бора олмасди.
- 42'
"Реал" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.
- 40'
Фелипе ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди.
- 36'
Каземиро сариқ карточка ишлаб олди.
- 34'
Жарима майдонига узатилган яна бир тўп "Реал"га хавфли зарба тақдим этмади.
- 32'
Карвахални ҳимоячилар яхши зарарсизлантирди.
- 31'
Крооснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 28'
Льорентенинг узатмаси ўхшамади.
- 25'
"Атлетико"нинг бурчак узатмасига ҳеч бир футболчи зарба бериб юбора олмади.
- 21'
Триппьернинг жарима майдонига узатган тўпини Куртуа ушлаб олди.
- 19'
Триппьер ўз қанотида фаол ўйнамоқда.
- 15'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага жойлади.
- 12'
Варан жарима майдонида ишончли ҳаракат қилмоқда.
- 11'
Карвахалнинг узатмаси ўхшамади.
- 10'
Облак Бенземанинг ўта хавфли зарбасини қайтаришга эришди.
- 9'
"Атлетико" тартибли ҳимояланмоқда.
- 6'
Мендининг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 4'
"Реал" тўпни назорат қилишга урунмоқда.
- 3'
Баҳсни "Атлетико" фаолроқ бошлади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Мадрид дербиси" бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар