“Реал”: Азар бўйича муҳим қарор!

“Реал” клуби раҳбарияти бир неча йилдан бери ишончни оқлай олмаётган бельгиялик ҳужумкор футболчи Эден Азарга яна бир мавсум давомида имконият берадиган бўлди, деб хабар тарқатди Marca нашри.

Бу сўниб бораётган  юлдуз учун сўнгги имконият бўлади. Шунинг баробарида, Азар позиция танламасдан, бош мураббий Карло Анчелотти айтган жойда ўйнаши ва ўзини кўрсатиши талаб этилади.

“Челси” юлдузи сифатида катта сумма эвазига Мадридга олиб келинган бельгиялик плеймейкер шу кунга қадар “Реал” учун 66 маротаба майдонга тушиб, атиги олтита гол урди ва ўнта ассист қайд этди.

Энг ёмони эса, Азар Мадрид кулби сафида 16 маротаба жароҳат олиб, жами 72 та учрашувни ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!