"Реал" Азар учун билдирилган илк таклифни рад этди
"Реал" Мадрид яқинда футболчи Эден Азарни трансферга қўйган эди. Қайд этилишича, клуб биринчи таклифни АПЛ жамоасидан олган.
Дунёнинг энг бой клубига айланган "Ньюкасл" белгиялик иқтидор учун 33 миллион фунт стерлинг тўламоқчилигини билдирган. Лекин "қироллик клуби" бунга дарҳол рад жавобини берди.
Испан жамоаси футболчини камида 42 миллион фунтга пулламоқчи.
Маълумот учун, Эден Азар ушбу мавсум Ла Лигадаги 13 ўйинда иштирок этиб, 1 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Фикрлар