"Реал" Азардан қутилиши мумкин

"Реал" вингери Эден Азар собиқ клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Goal" нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Челси" бельгиялик футболчини ортга қайтаришга тайёр. Лондонликлар ёзги транфер вақтида Эденни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. 

Маълумот учун, жорий мавсум 31 ёшли Азар 22та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги битими 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!