"Реал" Азардан қутула олмаяпти

  • 23 декабрь, 2022, 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоанинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар учун ҳали ҳам янги жамоа топа олмаяпти.

Tecno

Ok Diario хабарига кўра, “қироллик клуби” 31 ёшли футболчининг трансфери бўйича ҳозирча ҳеч қандай таклиф олгани йўқ. Қолаверса, "қаймоқранглилар" ҳали Азарни ижарага олиш вариантини ҳам топа олмаяпти, чунки у ҳеч бир жамоага керак эмас.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Азар жорий мавсум "Реал" таркибида Испания чемпионатида атиги учта ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!