“Реал” Азарга кулгили нарх қўйди

Ўз даврида Англия премьер-лигасининг энг зўр ва қимматбаҳо футболчиларидан бўлган Эден Азар “Реал”га келганидан бери нархи бир неча баробар тушиб кетди.

“Қироллик клуби” испан футболига мослаша олмаган бельгиялик ўйинчини трансферга қўйишга қарор қилди. Мадридликлар 2019 йили қарийб 100 миллион еврога трансфер қилинган Азарни энди 25 миллион евро тўлаган жамоага бериб юбормоқчи.

Айни пайтда 30 ёшли ҳужумкор футболчига Англия премьер-лигасидан “Ньюкасл” ва “Вест Хэм” даъвогарлик қилмоқда. Эденнинг собиқ жамоаси “Челси” раҳбарияти эса уни ортга қайтариш фикридан воз кечди.

“Реал” билан 2024 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган Азар жорий мавсумда ўнта учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас оширди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!