"Реал" Азарга харидор топа олмаяпти
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Эден Азардан қутулмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Марио Картахена.
"Қироллик клуби" бельгиялик футболчи билан хайрлашишга қарор қилди, аммо ҳозирча ҳеч бир жамоа футболчига қизиқиш билдиргани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Мадрид 2019 йилда Азарнинг трансфери учун 110 миллион евродан ортиқ маблағ тўлаган, бу бельгиялик футболчини "қаймоқранглилар" тарихидаги энг қиммат футболчига айлантирган.
31 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Жорий мавсумда Азар клуб сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол урди ва 1 голли узатмани ёздириб қўйди.
Фикрлар