“Реал” Азарни кўп гол ураётган ҳужумчига алмаштиради

“Реал” мутасаддилари ниҳоят Эден Азарни қўйиб юбориша қарор қилди. “Челси” ва бошқа жамоаларнинг таклифини қабул қилмаган мадридликлар бельгиялик юлдузни “Лилль” вакилига алиштирмоқчи.

Манбаларнинг хабар беришича, “Қироллик клуби” Азарни Франция чемпионатига жўнатиб,  у ердан 21 ёшли Жонатан Дэвидни олиб келмоқчи.

Азар 2007-2012  йилларда “Лилль”да тўп тепгани боис бу жамоа хўжайинларини бельгиялик юлдузни ортга қайтаришга кўндириш қийин бўлмайди.

Жонатан Дэвид эса Франция чемпионатида тўпурар пойгасида етакчилик қилмоқда. У жорий мавсумда 18 та учрашувда 11 маротаба тўп киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!