"Реал" "Барселона", "Ливерпуль", "Атлетико" ва "Наполи"нинг эътиборига тушган футболчи ким?
Мадриднинг "Реал" клуби "Севилья" ҳимоячиси Диего Карлос учун курашга қўшилди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манабага кўра, “қироллик клуби” бразилиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда. Аммо, бу осон бўлмайди. Чунки, Карлос учун шунингдек, "Барселона", "Ливерпуль", "Атлетико" ва "Наполи" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.
27 ёшли Диего Карлос жорий мавсум “Севилья” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар