"Реал" "Барселона" футболчиси учун "Челси" билан рақобатлашади

"Барселона" жамоасининг қанот ҳимоячиси Жюль Кунде ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Челси" Кундега бўлган қизиқишини яна тиклаган ва футболчини келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ "аристрократлар" бу борада жиддий рақобатга дуч келиши кутилмоқда — чунки "Реал Мадрид" ҳам ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар"да Кунде жамоа учун даҳлсиз футболчи ҳисобланади, аммо агар клубга 60–80 миллион евро миқдорида таклиф тушса, у ҳолда бу вариант кўриб чиқилиши мумкин.

Жорий мавсумда 27 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, франциялик футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!