"Реал" "Барселона" қизиқаётган уругвайлик ҳужумчини харид қилмоқчи

"Бенфика" форварди Дарвин Нуньес "Реал"нинг кейинги икки трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бирига айланди.

Уругвайлик футболчи учун мадридликлардан ташқари "Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Мавсум аввалида "Альмерия"дан 24 миллион еврога сотиб олинган ҳужумчи португалияликлар сафида 10 та ўйинда 5 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

Футболчининг клуб билан шартномасида унинг товон пули 150 миллион евро қилиб белгиланган, бироқ пандемия сабаб  трансфер 70 миллион еврога амалга ошиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!