Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеленинг хизматларига энди Мадриднинг “Реал” клуби ҳам қизиқа бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “Монако” клуби форварди Килиан Мбаппе билан келишувга эриша олмаётган “қироллик клуби” ўз эътиборини дортмундликлар аъзосига қаратган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Франция терма жамоаси аъзосини шунингдек Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам ўз сафига қўшиб олиш пайида юрибди. Ўз навбатида “Боруссия” раҳбарияти футболчисини 150 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.