“Реал” “Барселона”ни қувишда давом этади
Ads

Ҳозиргина Македониянинг Скопе шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

Бугунги ғалаба “Реал” учун УEФА Суперкубогидаги 4-ғалаба бўлди.

Фақатгина “Барселона” хамда “Милан”(5 марта) жамоалари “Реал”данда ушбу совринга кўп эга чиқишган.