"Реал" "Бавария" юлдузини писанд қилмади

"Бавария" юлдузи Серж Гнабри фаолиятини бошқа клуб таркибида давом эттирмоқчи.

Бир неча кун олдин у "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш истаги борлигини маълум қилганди. "Marca" нашри бунга "Реал"нинг муносабати ҳақида хабар чоп этди. Унда айтилишича, мадридликлар немис вингерини сотиб олмоқчи эмас.

"Қироллик клуби" раҳбарияти ўнг қанот ҳужумчиси позицияси ишончли қўлларда деб ҳисобламоқда. Айни пайтда бу нуқтада Марко Асенсио, Родриго ҳамда Федерико Вальверде ўйнай олади.

26 ёшли форвард жорий мавсум "қизиллар" таркибида 45 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол ва 10 ассист муаллифига айланган.

Comments

You must be logged in to commet!