"Реал" Бельгия термасидан қаттиқ норози
Бельгия терма жамоаси УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида Хорватия ҳамда Швеция термаларига қарши ўйин ўтказди. Бу учрашувларда жамоа йиғинига чақирилган "Реал" вингери Эден Азар бирор марта ҳам майдонга тушмади.
"Қироллик клуби" раҳбарияти жамоанинг муҳим футболчиси бундай фойдасиз йиғинлар туфайли янги мавсум учун тайёргарлик жараёнларини ўтказиб юбораётганлигидан жиддий норози бўлди. Шунингдек, босим сабабли 29 ёшли футболчининг жароҳат олиш эҳтимоли ортади.
Ўтган мавсум Азар жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
Фикрлар