“Реал” Беллингем учун курашдан чиқиб, бошқа футболчини сотиб олиши мумкин

“Реал” Беллингем учун курашда асосий фаворитлардан бири бўлиб турибди. Аммо клуб ушбу трансферни амалга оширмаслиги ҳам мумкин. “Football Espana” нашри бераётган маълумотларга кўра, “Боруссия” жаҳон чемпионатидан сўнг ярим ҳимоячининг нархини кўтаради. Бу эса Испания клубининг курашдан чиқишига сабаб бўлади.

Агарда “Реал” Беллингемни қўлга кирита олмаса, аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни сотиб олишга ҳаракат қилади. У “Бенфика”га ёзда келиб қўшилди. Футболчининг Португалия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Фернандес жаҳон чемпионатидаги ўйинлари орқали топ клублар эътиборига тушди. Мадрид жамоасидан ташқари, “Ливерпуль” ҳам 21 ёшли ярим ҳимоячини қўлга киритишни истайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!