"Реал" Бенземага ўринбосар топди. У АПЛ гранди сафида ўйнайди

Уругвай терма жамоаси ва "Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини Испания гранди сафида давом эттириши мумкин. Defensa Central нашрига маълум бўлишича, 23 ёшли марказий ҳужумчининг трансферига "Реал" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"Қаймоқранглилар" ва мерсисайдликлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин. Таъкидлаш керакки, Мадрид клуби Нуньесни шу ойда 35 ёшга тўладиган франциялик Карим Бенземага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, “Ливерпуль” Нуньесни ёзги трансферлар даврида “Бенфика”дан 80 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Томонлар ўртасидаги шартнома эса 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Дарвин жорий мавсум АПЛда Дарвин ўнта ўйин ўтказди ва бешта гол урди ҳамда иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!