
“Реал” бепул трансферга қўл урмоқда
“Реал” мутасаддилари “Бавария” ярим ҳимоячиси Корентен Толиссога харидор бўлмоқда, деб хабар тарқатди Calciomercato нашри.
Франциялик футболчи 2017 йили “Лион”дан Бундеслига гранди сафига кўчиб ўтганди. Мюнхенликлар истеъдодли ярим ҳимоячи учун 41 миллион евродан ортиқроқ маблағ тўлашига тўғри келган.
Лекин Толиссо Германияда бор маҳоратини намойиш эта олмади. Кўп жароҳат олгани боис, беш йил давомида атиши 117 та учрашувда майдонга тушди.
27 ёшли футболчининг мавсум охирида эркин агентга айланади. “Бавария” унга янги келишув таклиф қилмади. Толиссони текинга қўлга киритиш имконияти “Реал”га жуда маъқул келмоқда.
Фикрлар