“Реал” Бэйл бўйича ҳақиқатни яширяпти

Испаниялик журналист Антонио Ромеро “Реал” раҳбарияти жамоа ҳужумкор футболчиси Гарет Бэйл ҳақидаги ҳақиқатларни яшираётганини иддао қилди.

- Бэйлнинг белида жароҳати борлигини ҳақида баёнот берилди, Гарет жамоадошларини қўллаб-қувватлаш учун “Сантьяго Бернабеу”га келгани йўқ. Карло Анчелотти ва “Реал” раҳбарияти Бэйл масаласида ҳаммани чалғитяпти. Бундай қилиш керак эмас. Улар ҳаммасини ўртага қўйиб, аслида нима бўлганини очиқ айтиши керак.

Криштиану Роналду кетганида айнан Гарет Бэйлга “Реал”нинг янги етакчиси сифатида муносабат қилинган даврлар бўлганини ҳам унутмаслик керак, - деди Антонио Ромеро.

Гарет Бэйл белидан жароҳат олгани туфайли “Барселона”га қарши  ўйинда қатнашмагани айтилганидан кейин футболчи Уэльс терма жамоаси сафида ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланаётгани маълум бўлди. Натижада клуб ва ўйинчи ўртасидаги муносабатлар кўнгилдагидек эканига шубҳалар кўпайиб бормоқда.

Гарет Бэйл “Реал” сафида Испания чемпионатида тўрт марта майдонга тушиб, битта гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!