“Реал” бир футболчиси учун икки суперклубдан таклиф олди

“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио келаси мавсумни Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

24 ёшли ярим ҳимоячи “Ливерпуль” ва “Арсенал”дан таклиф олди. Улар “Қироллик клуби” бу футболчи учун талаб қилаётган 60 миллион евролик бадал пулини тўлашга тайёр эканини билдирган.

Зинедин Зидан истеъдодли ярим ҳимоячининг ўйинидан умуман қониқмаяпти ва уни бошқа жамоага сотиб юбормоқчи. Асенсио жорий мавсумда саккизта учрашувда майдонга тушиб, ўзини кўрсата олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!