“Реал” бир кунда Марселонинг ўрнига ўйинчи топди
“Реал”нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело учрашув давомида Рафаэль Варан билан уришиб қолгани ортидан, “Қироллик клуби” раҳбарияти ёши ўтиб қолган футболчини сотиб юборишга қарор қилганди.
Мадрид клуби скаутлари Марселонинг ўрнига “Спортинг”да ишончли ўйин кўрсатаётган чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендешни олишни тавсия қилмоқда. Бу ўйинчини “Реал”нинг бош скаути Хуни Калафатнинг шахсан ўзи топди.
Европанинг қатор клублари нишонида турган футболчининг трансфери 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Нуну Мендеш жорий мавсумда 13 та учрашувда битта гол урди. Униг клуб билан келишуви 2025 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган.
Фикрлар