“Реал” бир ўйинчидан қутила олмади
“Реал” ёзги трансферлар вақтида мураббийлар штаби режасига киритилмаган ҳимояч Хесус Вальеходан қутилишга ҳаракат қилиб кўрди.
Манбага кўра, мадридликлар “Гранада”дан ижарадан қайтган ўйинчига шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва шартнома бўйича қолган маошини тўлиқ тўлаб беришни таклиф қилган. Яна бир йиллик шартномаси амалда бўлган 27 ёшли футболчи бу таклифни қабул қилмади.
“Сарагоса” тарбияланувчиси бўлган Вальехо 2015 йили “Реал”га олиб келинган. Марказий ҳимоячий тўққиз йил давомида атиги 31 та учрашувда қатнашиб, ўз номига битта гол ёздириб қўйган.
Хесус Вальехо асосий таркибга кира олмагани боис шу пайтга қадар “Айнтрахт”, “Вулверхэмптон” ва бир неча йил давомида “Гранада”да ижарада ўйнаб келди.
Фикрлар