“Реал” бир зумда Камавингага ундан зўр ўринбосар топди
Европа Чемпионлар лигасида “Бавария”га қарши учрашувда қизил карточка олиб, мағлубиятга сабабчи бўлган Эдуардо Камавинга “Реал” томонидан трансферга қўйилгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Мадридликлар франциялик футболчи ўрнини боса оладиган кучли номзод топиб қўйди.
Журналист Экрем Конур хабар беришича, “Реал”нинг трансфер режаси ёзда Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни сотиб олишдан иборат.
Бу испан грандининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Манба маълумотига кўра, ушбу трансфер мадридликлар раҳбарияти Камавингани трансферга қўйиш қароридан кейин янада аҳамиятли кўриниш олди.
Ушбу мавсумда 25 ёшли Фернандес барча мусобақаларни ҳисобга олганда 46 та ўйинда майдонга тушди, 12 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва ўз ҳисобига олтита голли узатма ёздирди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, аргентиналик футболчининг қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар