“Реал” биринчи қайси ўйинчини олишни ҳал қилди
Мадриднинг “Реал” клуби келаси ёзда Италия чемпионатида “Комо” сафида порлаётган ўз тарбияланувчиси Нико Пасни қайта сотиб олишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда AS хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мадридликлар ўз академияси тарбияланувчисини 9 миллион евро эвазига қайтариб олиш имкониятига эга. Шу билан бирга, бошқа клублар бу ўйинчи трансферида “Қироллик клуби”га халақит бера олмайди.
Аргентиналик футболчи 2024 йилнинг ёзида “Реал” асосий таркибига кира олмаганидан кейин “Комо”га кўчиб ўтган эди. Мадридликлар бу футболчини биринчи сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.
Жорий мавсумда Пас барча мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этди, уларда бешта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.



Фикрлар