“Реал” бор экан “Барса” бу суперюлдузни ололмайди!

“Барселона” президенти Жоан Лапортанинг асосий мақсади “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни Каталонияга олиб келиш ҳисобланади.

Бироқ футбол эксперти Патрик Бергернинг таъкидлашича, 24 ёшли ҳужумчи учун курашда “Реал”нинг имконияти “Барса”никидан анча юқори баҳоланмоқда.

Норвегиялик форварднинг ўзи “шаҳарликлар” сафида икки йил тўп тепиб, деярли барча нуфузли совринларни қўлга киритиб бўлди.

Холанд фаолиятини серқуёш Испанияда давом эттиришни истаяпти. Ла Лига грандлари – “Реал” ва “Барселона”ни тинимсиз гол ураётган ҳужумчига ўз таркибидан жой беришга тайёр.

Эрлингни айни пайтда 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномасини узайтириш бўйича музокара олиб боряпти. Холанд “Манчестер Сити” раҳбариятидан битимга ўзини 120 миллион еврога трансфер қилиш имконини берадиган банд қўшишни талаб қиляпти.

Манчестерликлар эса, 200 миллион еврога баҳоланаётган тўпурарни арзон сотиб юборишни истамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!