“Реал“ бош мураббийи бугунги баҳс олдидан нималар деди?

“Реал Мадрид“ бош мураббийи Карло Анчелотти ПСЖ билан бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Айтишича, бугунги баҳс финалга тенг бўлади.

“Биз ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Ҳаяжон деярли сезилмаяпти. 

Бугун кучли рақибга қарши қийин ўйин кутиб турибди. Иккала жамоа ҳам финалга боришни мақсад қилган.

Бу финал олди финал учрашуви бўлади. Бунга ишончим комил.

Почеттино учун ҳам, мен учун ҳам ўзгача тактикалар яратиш муаммо эмас. Бироқ бугун тактик жиҳатдан янгилик кўрмасак керак, менимча“, - деди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!