“Реал” бош мураббийликка умуман кутилмаган мутахассисни танлади
Мадриднинг “Реал” клуби олдида турган муҳим вазифалардан бири жамоани муваффақиятини таъминлай оладиган кчли бош мураббий тайинлаш бўлиб қолмоқда.
Ана шу мақсадда мадридликлар Франция терма жамоасини узоқ муддатдан бери бошқариб келаётган Дидье Дешамни келаси мавсумдан жамоа устози лавозимига номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.
57 ёшли мутахассис мураббийлар штабида эҳтимолий ўзгаришлар фонида клубнинг қисқа рўйхатига киритилган. Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасини тарк этиб, ушбу лавозимдаги 14 йиллик фаолиятини якунлаши кутилмоқда.
Карло Анчелотти 2025 йил июнда кетганидан сўнг, “Реал” ички чемпионатда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам барқарор натижаларга эришишда қийналмоқда. Январда жамоани қабул қилиб олган Альваро Арбелоа мавсумни жиддий совринларсиз якунлаши мумкин, бу эса унинг келажагини савол остига қўяди.
Бундан аввал жамоани Хаби Алонсо ҳам бошқарган, аммо у фақат етти ойдан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
Шу вазиятда Флорентино Перес бошчилигидаги клуб раҳбарияти жамоани яна юқори даражага қайтара оладиган янги мураббий излашни бошлади. Дидье Дешам устувор номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Фикрлар