“Реал” бош мураббийни алмаштиради, Холанд ва бир вундеркиндни олиб келади

“Реал” президенти Флорентино Перес келажак учун аниқ режаларни тузиб қўйди.

Унга кўра, “Қироллик клуби” мутасаддилари бош мураббий Карло Анчелотти ўрнига бошқа номзод олиб келиши, иккита ҳужумчи билан келишувга эришиши лозим.

EL Nacional нашрининг маълум қилишича,  Перес ўз жамоасини бошқаришни “Байер”да бош мураббий бўлиб ишлаётган Хаби Алонсонга топширмоқчи. Бу мутахассис футболчилик даврида “Реал” шарафини ҳимоя қилган ва клуб талабларини яхши билади.

Бу ўзгариш 2024 йилнинг ёзида амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, ўша пайтга келиб, “Реал” вакиллари “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ва “Палмейрас”нинг 16 ёшли ҳужумчиси Эндрикни ҳам Мадридга олиб келиши мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!