
“Реал” бошқалар ҳавасини келтирадиган шартнома тайёрлади
“Қироллик клуби” мавсум тугаши билан эркин агентга айланадиган Антонио Рюдигер учун жуда манфаатли шартнома берадиган бўлди.
Fichajes нашрининг хабар беришича, мадридликлар жамоа ҳимоясини мустаҳкамлаш учун “Челси”дан кетишга тайёргарлик кўраётган германиялик футболчини таркибга қўшиб олиш муҳим деб ҳисобламоқда.
Манбанинг таъкидлашича, “Реал” 29 ёшли ҳимоячига уч йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 10 миллион евродан маош ваъда қиляпти.
Рюдигер ўзига харидор бўлаётган жамоалардан йилига 12,5 миллион евро маош тўлаш мажбуриятини қўйган. Бироқ ҳали ҳимоячи учун бу қадар катта маош берадиган клуб топилмади.
Фикрлар